Банклар томонидан 15 трлн. сўмлик инвестиция кредитлари ажратилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 1 июнь ҳолатига Ўзбекистондаги тижорат банклари томонидан 15 трлн. сўмлик инвестиция кредитлари ажратилди.

Марказий банк маълумотларига кўра, ажратилган инвестиция кредитлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,9 бараварга ўсди.

Январь якунлари бўйича 2,54 трлн. сўм, февраль якунлари бўйича 4,11 трлн. сўм, март якунлари бўйича 5,34 трлн. сўм, апрель якунлари бўйича 10,72 трлн. сўм ва май якунлари бўйича 15,035 млрд. сўмлик инвестиция кредитлари ажратилди.