Жамшид Қўчқоров ЕТТБ делегацияси билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров Европа Тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг Россия ва Марказий Осиё бўйича ижрочи директори Наталя Ханженкова билан учрашув ўтказди.

Томонлар молия сектори ҳамда давлат-хусусий ҳамкорликнинг жорий масалаларини, шунингдек, фонд бозори ва миллий валюта бозорлари ривожланишини муҳокама қилишди.

Наталя Ханженкова қайд этди: “Биз ҳозирда мамлакат ривожланишининг деярли ҳар бир йўналишини бўлаётган Ўзбекистон раҳбариятининг ташаббусларини, барча ишларни, шунингдек, бизнинг қўшма лойиҳаларни амалга оширишда келажакдаги ҳамкорлик истиқболлари қадрлаймиз”.

Наталя Ханженкованинг сўзларига кўра, ҳозирда ЕТТБ томонидан турли йўналишлардаги лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Хусусан, Тошкент, Наманган ва Хоразм вилоятларида инфратузилмани, сув билан таъминлаш ва иситиш тизимларини янада ривожлантириш масалалари кўрилмоқда.

ЕТТБ акциядорлари давом этаётган иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга ижобий муносабат билдирмоқдалар.