Бельгия терма жамоаси 2018 йилги ЖЧнинг бронза медалини қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бельгия терма жамоаси Англия терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.

4-дақиқада Томас Мёнье ҳисобни очди.

Эден Азар 82-дақиқада иккинчи тўпни киритди.

Натижада Бельгия терма жамоаси 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.