Лука Модрич “Олтин тўп”га лойиқ кўрилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жаҳон чемпионати совриндорлари тақдирланди. Ушбу тақдирлашда Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич ЖЧ-2018нинг энг яхши ўйинчиси деб топилди ва унга мусобақанинг “Олтин тўпи” топширилди.

Модрич Хорватия терма жамоасининг финалга қадар етиб келишига катта ҳисса қўшди. Ҳал қилувчи баҳсда эса унинг жамоаси Францияга 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шунингдек, Килиан Мбаппе чемпионатнинг энг яхши ёш футболчиси, Тибо Куртуа – энг яхши дарвозабон, Харри Кейн чемпионатнинг энг яхши тўпурари учун совринларни қўлга киритишди.