Истамбул-Тошкент самолётининг қўниши чоғида тормоз ишламай қолди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бугун, 2018 йил 2 август куни тонгги соат 05:10 да Истамбул-Тошкент мунтазам қатнови бўйича учиб келаётган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг “Boeing 767” самолёти пойтахт аэропортига қўниш жараёнида тормоз бериш тизимидаги носозлик туфайли шасси ғилдираклари қизиб, шиналарга қисман шикаст етди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Қўниш штат режимида амалга оширилди. Тергов-суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Миллий авиакомпания йўловчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.