Одноклассники оналар билан сайёҳат тўғрисидаги юлдузлар иштирокидаги travel-шоуни ишга туширмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Одноклассники ижтимоий тармоғида шоу устаси ва телебошловчи Иван Чуйковнинг «ОНА TRAVEL» муаллифлик онлайн-шоусининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бошловчи онаси билан Европа мамлакатларининг пойтахтлари бўйлаб сайёҳат қилади, унга юлдузлар иштирокидаги кутилмаган совғаларни уюштиради.

Ҳар икки ҳафтада она ва ўғил янги шаҳарга йўл олишади ва ўша ерда уч кунни ўтказишади. Сафар авлодларнинг азалий келишмовчиликлари, қизиқарли вазиятлар ва кутилмаган воқеаларсиз ўтмайди, аммо охир-оқибат она ўзи учун янги таассуротларни кашф этади ва авваллари мисли кўрилмаган фаоллик кўрсатишга аҳд қилади, бу ҳаётнинг лаззатини яна бир бор ҳис этишга ёрдам беради.

Илк сонларда Чуйков онаси билан Париж, Лиссабон, Барселона ва Кишинёвга йўл олишади, у ерда Манижа, Филипп Киркоров ва бошқа таклиф қилинган юлдузлар дастурнинг бир қисмига айланишади. Парижда бошловчининг онаси мотоциклда учиб кўради, Эйфель минорасига кириш учун 4 соатлик навбатда кутади ва анъанавий француз нонуштасининг янгича кўринишини ўйлаб топади.

«ОНА TRAVEL»нинг биринчи сони ОКда деярли 2 млн кўриб чиқишлар, 7 мингдан ортиқ «синфлар» ва 1000 га яқин репостларни тўплади.

Дастур икки ҳафтада бир маротаба онлайн-шоу форматида тақдим этилади. Эфир чоғида фойдаланувчилар шарҳларда ўз таассуротлари билан ўртоқлашишлари мумкин бўлади.

Иван Чуйков — СТС ва RU.TV телеканалларидаги ишлари бўйича танилган телебошловчи ва шоу устасидир. 2014 йилда у Александр Анатольевич билан биргаликда «Россия» каналидаги «Хит» шоусининг иккинчи мавсумига бошловчилик қилди.

ОК биринчи шахсий контентли лойиҳани 2016 йилда ишга туширди: «ОК алоқада!» кечки кўнгилочар шоуси ҳар пайшанба куни берилади. Шоу бошлангандан бери икки мавсум давомида аллақачон 227 миллиондан кўп кўриб чиқишларни тўплай олди.

Шоу-бизнес юлдузлари, таниқли продюсерлар, жамоат ва сиёсий арбоблар: Тимур Бекмамбетов, Константин Эрнст, Михаил Ефремов, Олег Меньшиков, Леонид Парфенов, Робби Уильямс, Монтсеррат Кабалье, Наталья Орейро ва бошқалар турли вақтда «ОК алоқада!» нинг меҳмонлари бўлишган.

«ОК алоқада!» кечки шоусидан ташқари, ОКда «Чорраҳа отаси» ҳар ҳафталик шоуси ўтказилади, бу ерда машҳур юлдузлар томошабинлар билан ўзларининг болаликлари, ўз фарзандлари ва уларнинг тарбияси тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишади.

Одноклассникидаги онлайн-шоунинг фарқли жиҳати — ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг максимал равишдаги жалб этилганлигидир. Ҳар бир шоу тўғридан-тўғри эфир форматида трансляция қилинади, бу томошабинларга бир-бирлари билан онлайн-чатда кўриб чиқишдан таассуротлари борасида бўлишиш имконини беради. Шундай қилиб, «ОК алоқада!» шоуси тўғридан-тўғри эфир вақтида ўртача 2000 дан ортиқ шарҳларни тўплайди: фойдаланувчилар ҳар икки сонияда видеога шарҳ қолдиришади.