Спортчиларимизда учта олтин, битта кумуш ва иккита бронза!

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида илк марта ўзбек миллий кураши бўйича баҳслар ўтказилмоқда.

-66кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Маъруф Ғайбуллоев ҳамда Руслан Бўриев саралаш босқичида барча рақибларини мағлуб этиб, финалгача етиб келишди.

Ўзбек курашчилари баҳсида Маъруф Ғайбуллоевнинг қўли баланд келди ва у олтин медални қўлга киритди. Руслан Бўриев эса терма жамоамиз ҳисобига кумуш медалини тақдим этди.

+90 кг вазн тоифасидаги терма жамоамиз вакили Нурбек Тўраев ҳам ярим финалгача етиб келди ва эронлик Жафар Паҳлавонийжагарҳга кичик ҳисобда мағлуб бўлиб, бронза соҳиби бўлди.