Диёрбек Ўрозбоев Осиё ўйинлари чемпиони бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларида дзюдо мусобақаларида дастлабки олтин медал қўлга киритилди.

-60кг вазн тоифасида Диёрбек Ўрозбоев финалда япониялик Тору Шишимега қарши гиламга чиқди ва олтин маҳо эвазига рақибини мағлуб этди.

Шундай қилиб, бугун ҳам Ўзбекистон ҳисобига олтин медаль қўшилди.