Шухрат Садиков «NEC» ва «Toyota Tsusho» вакилларини қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шу йилнинг 5 сентябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков Япониянинг «NEC» корпорацияси катта вице-президенти ижрочиси, директорлаш кенгаши аъзоси Норишико Ишигуро, ва «Toyota Tsusho» корпорацияси ижрочи директори Мамору Акияма билан учрашди.

Учрасувда «NEC» корпорацияси билан ўрнатилган узоқ йиллик самарали ҳамкорлик, жумладан Ўзбекистон телекоммуникация тармоғи ва телеузатиш тизимини рақамлаштиришга қаратилган лойиҳаларнинг жамият ривожидаги аҳамияти таъкидлаб ўтилди.

Ҳар икки томон алоқаларни давом эттиришга тайёр эканини билдирди, замонавий телекоммуникация ва ахборот технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.