“Nokia Networks” раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бугун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Шухрат Садиков “Nokia Networks” компаниясининг вице-президенти, Марказий ва Шарқий Европа, ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари бўйича раҳбари Микко Лаванти билан учрашди.

Учрашув чоғида телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасидаги кейинги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, “Nokia Networks” компаниясининг иштирокида замонавий телекоммуникация ва ахборот технологияларини жорий қилиш учун инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Бугунги кунда “Nokia Networks” компанияси телекоммуникация тармоқлари учун тўлиқ ечимлар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчилардан ҳисобланади.