Тошкент шаҳар ҳокими в.б. «Белкоммунмаш» компанияси бош директори билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Аввал хабар қилганимиздек, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

Бугун Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Артикхўжаев мазкур делегация аъзоси, «БЕЛКОММУНМАШ» компанияси бош директори Король Владимир Михайлович билан учрашди. Музокараларда келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар беради.

Маълумот учун, «БЕЛКОММУНМАШ» компанияси шаҳар транспорти, хусусан автобус, троллейбус, трамвай, гибрид автобуслар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.