Жаҳонгир Артикхўжаев Сенатор бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта мажлислар залида Тошкент шаҳар ва туман Халқ депутатлари Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда 330 дан ортиқ депутатлар, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Йиғилишни Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов олиб борди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар беради.

Йиғилиш кун тартибида Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Артикхўжаевни Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида сайлаш масаласи муҳокама этилди.

Яширин овоз бериш натижаларига кўра, Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Ж. Артикхўжаев Сенат аъзоси этиб сайланди.