Ўзбекистон Президентининг Францияга расмий ташрифи якунланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макроннинг таклифига биноан 8-9 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар беради.

Давлат раҳбарларининг Елисей саройида ўтган музокаралари ҳар томонлама самарали бўлди. Икки мамлакат учун манфаатли ва узоқ муддатли келишувларга эришилди.

Ҳукуматлараро ва идоралараро 10 та ҳужжат имзоланди.

Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Париждан Тошкентга жўнаб кетди.