Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация ШҲТ ҲРК нинг навбатдаги мажлисида иштирок этади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --11-12 октябрь кунлари Ўзбeкистон делегацияси Душанбе шаҳрида бўлади Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлари) кенгашининг (ШҲТ ҲРК) навбатдаги мажлисида иштирок этади. Тадбир 11-12 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг маълумотларига кўра, йиғилишнинг кун тартибидан савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, уларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар, кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга оширишнинг бориши, ШҲТ доирасидаги лойиҳалаш фаолиятини молиявий таъминлаш механизмлари тўғрисида фикр алмашиш ўрин олган.

Шунингдек, Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой, Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари ҳамда ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши ва Банклараро бирлашмаси фаолиятини, ташкилотнинг 2019 йил учун буджетини, ШҲТ ҲРК кейинги мажлиси муддати ва жойини муҳокама қилиш, мазкур масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган.