9 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 23,0 млрд. АҚШ долларини ташкил этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, республикада ташқи савдо айланмаси 23 044,7 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,2 %га ўсди. Шу жумладан, экспорт ҳажми 9 367,6 млн. АҚШ долларга (0,4 %га камайган) ва импорт ҳажми 13 677,1 млн. АҚШ долларига (ўсиш суръати 33,3 %) етди. Ташқи савдо салдоси минус 4 309,5 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.

Сўнгги йилларда ҳукуматимиз томонидан саноат тузилмасини диверсификация қилиниши, экспортни қўллаб-қувватлаш, импорт ўрнини босувчи товар ва маҳсулотларни ишлаб чиқаришни янада оширилиши натижасида экспорт таркибида сезиларли ўзгаришга эришилди. Жумладан, хом-ашё экспортидан, қўшилган 2018 йил январь-сентябрь ойларида республика ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга давлатлар кетма-кетлиги жорий йилнинг январь-август ойларига нисбатан деярли ўзгаришсиз қолди.

Республикада ташқи савдони қўллаб-қувватлаш ҳамда МДҲ давлатлари билан ушбу соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида 2018 йил январь-сентябрь ойларида ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,9 % ошди ва 38,6 %ни ташкил етди.Бошқа хорижий давлатларнинг республика ташқи савдо айланмасидаги улуши 2017 йилнинг январь-сентябр ойларида 66,3 %ни ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг ушбу даврида эса ташқи савдо айланмасидаги улуши 61,4 %га тушди.

2018 йил январь-сентябрь ойларида экспорт ҳажми 9 367,6 млн. АҚШ долларга (0,4%га камайган) тенг бўлди. экспорт таркибида товарларнинг улуши 75,9 %га эга бўлиб, булар асосан энергия манбаалари ва нефть маҳсулотлари (20,2 %), озиқ-овқат маҳсулотлари (8,8 %), шунингдек, кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (7,3 %) гуруҳлари ҳиссасига тўғри келмоқда.