Фарҳод Саломов АТ Халқ банки бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ҳукумат қарори билан Фарҳод Исломович Саломов Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Ҳар бир қишлоқда, аҳоли яшайдиган жойда, ҳар бир хўжалик ҳудудида банк инфраструктурасини яратиш, республикада яшовчи ҳар бир киши банк хизматлари тизимидан фойдаланишини таъминлаш, хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини жаҳон андозалари даражасига етказган ҳолда аҳолига кенг кўламли банк хизматлари кўрсатиш АТ Халқ банкининг асосий вазифаларидан этиб белгиланган.