Ўзбекистон ва Италия икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Италия Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Андреа Бертоцци билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хбар беради.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Италия кун тартибининг жорий масалалари бўйича фикр алмашилди ҳамда ташқи сиёсат идоралари бошлиқлари ўринбосарлари даражасида Тошкент шаҳрида навбатдаги икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.