“Uzbekistan Airways” туман сабабли Ўзбекистондаги бир қанча аэропортларнинг вақтинча ёпилганини маълум қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 12 декабрь оқшомида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Тошкент, Фарғона, Урганч ва Нукус шаҳарларидаги халқаро аэропортлар вақтинча парвозларни қабул қилмаяпти. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиа компанияси ахборот хизмати хабар беради.

«Метео ҳолат ўзгармагунча, қуюқ туман туфайли аэропортлар ёпиқ бўлади. Ушбу шаҳарлардаги барча рейслар энг яқин аэропортларга юборилади», - дейилади хабарда.