Ўзбекистон делегацияси Нововоронежга ташриф буюради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон делегацияси Воронеж вилоятининг Нововоронеж шаҳрига (Россия) жўнаб кетди. Делегация таркибидан Олий Мажлис депутатлари гуруҳи, Адлия вазирлиги вакили, «Дунё» ахборот агентлиги, «Ўзбекистон 24» телерадиоканали, қатор интернет-ресурсларнинг журналистлари ўрин олган. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Бир неча кун давомида делегация собиқ СССР ҳудудидаги узоқ тарихга эга саноат атом электростанцияларидан бири – Нововоронеж АЭС фаолияти, унинг хавфсиз ишлаш тажрибаси билан танишади.