2019 йил 1 январдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра 2019 йил 1 январдан бошлаб:

барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади;

пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ўн баробаригача оширилади.