Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ҳукумат қарори билан Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Киритилган қўшимчага кўра, суғурта полиси суғурта шартномасига киритилган транспорт воситаларининг сонига тенг нусхада расмийлаштирилади.

Шунингдек, йўловчиларни ва уларнинг мол-мулкини автомобилда ташишни амалга оширадиган ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси уч ойдан бир йилгача муддатга тузилиши мумкин. Илгари бу турдаги суғурта шартномалари ҳам бир йил муддатга тузилган.

Манбаа: Адлия вазирлигининг телеграмдаги "Хуқуқий ахборот" канали

Мавзуга оид ҳаволалар: