Ҳиндистонда поезд изидан чиқди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ҳиндистонда йўловчи поезд издан чиқиб кетиши оқибатида камида етти киши вафот этди, бир неча киши жароҳатланди, дея хабар беради Hindustan Times.

Хабарда айтилишича, воқеа якшанба куни маҳаллий вақт билан 03.58 да Бихар штатида содир бўлган. Маълумотларга қараганда, тўққизта темир йўл вагонлари изидан чиққан. Расмийларга кўра, воқеа содир бўлган пайтда поезд тўлиқ тезликда ҳаракатланаётган эди.

Ҳодисадан сўнг йўналишдаги барча йўловчи поездларининг ҳаракати тўхтатилди. Жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга ётқизилган дея хабар бермоқда ЎзА.