ММА бўйича илк Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда ҳам расмий тарзда аралаш қоидалар бўйича мамлакат чемпионати ўтказиладиган бўлди. Илк тарихий Ўзбекистон чемпионатига Нукус шаҳри мезбонлик қилади. Бу ҳақда olamsport.com сайти хабар берди.

Биринчи мамлакат чемпионатида жами 8та вазн тоифасида чемпионлар аниқланади. Спортчилар -56,7, -61,2, -65,8, -70,3, -77,1, -84, -93 ҳамда +93 кг вазн тоифаларида баҳсларга киришишади.

Режага кўра, Ўзбекистон чемпионати 17 февраль куни ўтказилади. Олимпия тизимидаги саралаш баҳслари соат 10:00дан бошланади. Соат 17:00да эса финал жангларига старт берилади. 16 февраль куни спортчиларни тарозидан ўтказиш маросими ташкил этилади.