Қашқадарё вилоятининг мавжуд туристик салоҳияти. 2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида 1,4 млн туристлар ташриф буюрган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Вилоятда жами 1 321 та моддий-маданий мерос объектлари, шу жумладан 1043 та археологик, 208 та меъморий, 27 та диққатга сазовор жой, 43 та монументалсанъат ёдгорликлари, 50 та жойлаштириш воситалари (2682 ўрин), 100 дан ортиқ миллий ва европа таомлари тайёрлайдиган ресторан ҳамда миллий услубдаги чойхоналар, 15 та туроператорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда.

Шу билан биргаликда, 12 та туристик синфга мансуб автотранспорт воситалари, 43 та ҳамроҳ-таржимонлар сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда. 2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида вилоятга жами 1,4 млн туристлар ташриф буюрган бўлиб, шундан 62,7 минг нафари хорижий сайёҳларни ташкил этади. Хорижлик сайёҳлар сони уч баробарга ошган.

Туризм соҳасиниривожлантириш бўйича 2018 йилнинг 11 ойида 90 млрд.сўмлик 49 та лойиҳалар амалга оширилди. Жумладан, 810 ўринга эга бўлган 11 та жойлаштириш воситалари, 21 та ресторанлар ва кафелар, 4 та туроператорлик субъектлари ташкил қилинди. 8 та туристик классдаги автобус ва микроавтобуслар олиб келинди.

2018 йилда Тошкент шаҳридан Шаҳрисабз шаҳригача тез юрар поезди қатнови йўлга қўйилди. Қарши халқаро аэропортини "Очиқ Осмон" тизимида ишлаши учун самарали ишлар амалга оширилди. Қарши халқаро аэропорти, Шаҳрисабз темир йўл вокзали, “Шаҳрисабз шаҳри тарихий маркази” ҳудудлари туристик мажмуаларида бепул “Wi-Fi” зоналари, туристик ахборот марказлари, сайёҳлар учун махсус симкарталар сотиш ташкил этилди, 9 та миллий ва хорижий валюталарда пул айирбошлаш шаҳобчалари (банкоматлар) ўрнатилди.

2019-2020 йилларда Қашқадарё вилоятининг туризм салоҳияти ва инфратузилмасини янада ривожлантиришга қаратилган қиймати 299,3 млрд.сўм (тадбиркорларнинг ўз маблағлари 206,6 млрд.сўм, банк кредити 92,7 млрд.сўм)ўзлаштириш ҳисобига72 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳамда 944 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Мангаа: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги.