Ўзбекистон

Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
2017-й. 17-август 11:56
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 август куни умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда янги ўқув йилига тайёргарликнинг бориши, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, янги очилган олий таълим муассасалари, филиаллар фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ишлар ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори М.Холмуҳамедов, халқ таълими вазири У.Иноятов ва уларнинг ўринбосарларини қабул қилди ва ҳисоботларини тинглади.
Президент Ҳиндистонга таъзия изҳор этди
2017-й. 17-август 11:38
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ҳимачал – Прадеш штатида юз берган кўчки оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковиндга ҳамдардлик билдирди.
Абдулла Арипов: Қирғизистон биз учун яқин қўшни, кўп йиллик синовдан ўтган ишончли ҳамкор
2017-й. 17-август 11:35
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон ҳукуматлараро комиссиялари мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда сўз олган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ўзбек ва қирғиз халқларининг азалий қардошлик муносабатлари, урф-одат ва анъаналари ўхшашлиги ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантиришда муҳим омил бўлаётганини қайд этди.
2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш учун биометрик паспорт жорий этилади
2017-й. 17-август 11:29
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Абдулазиз Камилов: Ўзбекистон Литвани узоқ муддатли халқаро ҳамкор сифатида кўради
2017-й. 16-август 14:22
Мен Сизни муҳим сана – Ўзбекистон Республикаси ва Литва Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан улкан мамнуният ила табриклайман.
Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон ТИВ раҳбари билан учрашди
2017-й. 16-август 14:16
2017 йилнинг 16 август куни Остона шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Ўзбекистон Бош вазири Қирғизистон Президенти билан учрашди
2017-й. 16-август 14:10
2017 йилнинг 16 август куни амалий ташриф билан Қирғизистонда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қириғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев билан учрашди.
Депутатлар «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар
2017-й. 16-август 13:50
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 14-15 август кунлари бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини рўёбга чиқариш доирасида ишлаб чиқилган қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.
O‘zLiDeP: Тадбиркорлар газетаси қандай бўлиши керак?
2017-й. 16-август 13:44
Тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қилишни ўз олдига мақсад қилган сиёсий партиянинг марказий нашри аслида қандай бўлиши керак? Ишбилармон ёки фермер ўз партиясининг газетасида қандай мақолалар ўқишни истайди?
Ўзбекистон ТИВ делегацияси Остона шаҳрида музокаралар ўтказди
2017-й. 16-август 13:40
2017 йилнинг 15 август куни Остона шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Саидикрам Ниязходжаев бошчилигидаги ТИВ делегацияси қатор учрашувлар ўтказди.


Реклама

МБ валюта курслари: 15.08.2017 й.

4154.36 +0.676%
4895.49 +0.337%
69.02 +0.906%
Бошқа валюталар

Реклама



Ижтимоий тармоқ